Коваленко Италияга кетади

Украинанинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Виктор Коваленко фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

24 ёшли украиналик футболчига "Аталанта"дан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар бермоқда. Айтиш керакки, жорий мавсум якунида Викторнинг “кончилар” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли, у ёзда янги жамоасига эркин агент сифатида кўчиб ўтиши мумкин.

Коваленко шу кунгача “Шахтёр” сафида 199 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи 4,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!