Ковингтон: "Ўша каламуш мен билан жангдан қочяпти"
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Колби Ковингтон қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ҳақида гапирди.
“Бу каламуш жангдан қочяпти. Мен Дана Уайтга қўнғироқ қилиб, Шавкат билан курашиш имкониятини сўрадим. У эса икки енгилмаслар - Шавкат Раҳмонов ва Иан Гарри тўқнашувини режалаштирганини айтди. Шу боис менга Хоакин Бакли билан баҳсни таклиф қилди. Табиийки, рози бўлдим. Энди эса келаётган ҳафтада Баклининг ғалабали сериясини якунлаб, яна чемпионлик учун курашга киришаман. Ана ўшанда қозоғистонлик менга қарши жангга мажбуран рози бўлади”, — деб Ковингтон сўзларидан иқтибос келтирди "Submission Radio".
Эслатиб ўтамиз, Колби Ковингтон (17-4) ва Хоакин Бакли (20-6) тўқнашуви 14 декабрь куни "UFC on ESPN 63" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар