Ковингтон қўшиқчи билан жанг қилмоқчи

  • 4 февраль, 2020, 11:44
  • 0
  • MMA

UFCнинг яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказувчи Колби Ковингтон бокс қоидалари асосида машхур рэпер Кертис Жексон (50 cеnt) га қарши жанг қилмоқчи.

"Мен бокс қоидалари асосида 50 cеnt га қарши юлдузли жанг ташкиллаштиришни истайман. Мен бир қўлимни ортимга тутиб, унга қарши рингга чиқаман.

Бу учун 1 млн доллар тикаман. Мен барча пулларимни қўшинлар учун ишлатишга тайёрман, сабаби мен қўшинларни яхши кўраман. Улар бизни эркинлигимизни ҳимоя қилишади. Мен 50 cеnt билан жанг қилмоқчиман," - деди Ковингтон.

Эслатиб ўтамиз, Ковингтон ўзининг сўнгги жангини UFC 245 доирасида Камару Усманга қарши ўтказиб, бешинчи раундда нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!