Кўзидан жароҳат олган Том Аспиналлнинг ММАдаги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда

  • 05.01.2026 15:27
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўтган йилнинг октябрь ойида Сирил Ганга қарши жангда кўзидан жароҳат олган Том Аспиналлнинг аралаш яккакурашлардаги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

Tecno

"Кўздаги даъволаниш анча узоқ давом этадиган жараён. Бошқа жароҳатларни бирданига тузатишади. Кўзлар билан эса, яққол хавф туфайли, шифокорлар дастлаб уларни иложи борича табиий йўл билан даволашга ҳаракат қилишади. Шундай қилиб, энди биз операцияга ётамиз - бу мени маълум вақтга сафдан чиқаради ва бу муддат қанча давом этишини аниқ билмайман. Буларнинг барчаси жуда секин кечмоқда ва ростини айтсам, бу ҳақиқий даҳшат", - деди UFC нинг оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони.

Ҳозирча расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, дунёнинг энг кучли лигаси оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик унвонини жорий этишни режалаштирмоқда, унга Сирил Ган ва Алекс Перейра даъвогарлик қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!