Козимбек Мардонов АҚШда жанг қилади

Ҳаваскор боксда яхшигина натижаларни қайд этиб, профессионал боксда ҳам дебют жангини ўтказиб улгурган ҳамюртимиз Козимбек Мардонов (1-0, 1 КО) профессионал йўналишдаги иккинчи жангини 6 март куни ўтказадиган бўлди.

Мардонов дебют жангини супер ўрта (76 кг) вазнда ўтказган бўлса, бу сафар ўрта вазн (72 кг) тоифасида рингга кўтарилади. Унга аргентиналик 46 та жанг ўтказган Абель Николас Адриель (23-20-3, 5 КО) рақиблик қилади. Мазкур жанг АҚШда ташкил этилади.

Маълумот учун, Козимбек Мардоновга собиқ боксчимиз Тимур Ибрагимов менежерлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)