Кримец ва Сергеев ўйнаган Хитой клуби Бэйлни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли уэльслик футболчи айни дамда "Бэйцзин Гоань" клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Хитойликлар Бэйлга йилига 24 млн евро маош таклиф қилишмоқда. Эътиборлиси, агар у бу таклифга розилик билдирса, Хитойнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам Бэйлнинг жамоадан кетишга жуда яқин эканлиги ҳақида гапириб ўтган эди.

Маълумот учун, "Бэйцзин Гоань" клубида ўз вақтида Егорь Кримец ва Игорь Сергеев каби футболчиларимиз тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
22/07/2019 11:25
Бейлга орзу Сергеев уйнаган клубда уйнаш