Крис Юбэнк жуда катта номларга қарши жанг ўтказмоқчи
IBO йўналиши бўйича суперўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Крис Юбэнк 2025 йилда Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) ва Сауль Альварес(61-2-2, 39 KO) каби юлдузлар билан жанг ўтказишини айтди.
“2025 йилда мен Кроуфорд билан катта жанг ўтказишни хоҳлардим. Шунингдек, "Канело" ҳам боксдаги улкан ном. Унга қарши рингга чиқиб, ўз маҳоратимни синаб кўрмоқчиман – на гонорар, на шон-шуҳрат, на бошқа нарса керак эмас. Ишончим комил, мен уни мағлуб этаман", - деб Крисдан иқтибос келтиради Boxing News.
Эслатиб ўтамиз, Юбэнк(33-3, 24 KO)нииг навбатдаги жанги расман 12 октабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади, унга Камил Шеремета(25-2-2, 8 KO) рақиблик қилади.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар