Криштиану Роналду фаолиятини қачон тугатиши маълум бўлди

CHERY AUTO

Португалия миллий терма жамоаси ва "Ан-Наср" клуби футболчиси Криштиану Роналду 2027 йилда футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг X (Twitter) саҳифасида хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Роналду ва "Ан-Наср" раҳбарияти футболчининг 2027 йилда якунланадиган амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас. Шу боис, ўша пайтда 42 ёшни қарши оладиган Криштиану фаолиятини якунлаш қарорини қабул қилиши эҳтимоли юқори экани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, ҳужумчи бир неча бор унинг асосий мақсади — фаолияти давомида 1000 та гол уриш эканини билдирган. Айни пайтда португалиялик юлдузнинг ҳисобида 960 та гол мавжуд.

Маълумот учун, у жорий Саудия Арабистони чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!