Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатидаги ғалаба ҳақида гапирди

Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатидаги ғалаба энг яхши футболчи масаласини ҳал этиш-этмаслиги ҳақида гапирди.

"Мен бунда алоҳида бирор нарса кўрмаяпман. Португалия чемпионликни қўлга киритган тақдирда ҳам бу баҳслар ҳеч қачон тугамайди.

Ҳаёт шундай - кимгадир кўпроқ ёқади, кимгадир камроқ. Кимдир сариқ сочлиларни ёқтирса, бошқа биров қора сочлиларни хуш кўради. Ҳар доим шундай бўлган.

Албатта мен бу турнирда ғалаба қозонишни истайман. Бироқ фаолиятимда бошқа соврин юта олмаган тақдиримда ҳам барибир ўзимни бахтли ҳисоблайман",-деди 37 ёшли ҳужумчи.

Маълумот учун, португалияликлар ЖЧдаги юришини 24 ноярбь куни Ганага қарши ўйин билан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!