Криштиану Роналду ниҳоят, қайтди

Хабарингиз бор, Криштиану Роналду коронавирусга чалинганди. Шу боис, у даволанаётганди.

Италия нашрларининг ёзишича, ниҳоят, португалиялик юлдузнинг охирги топширган тести унинг касалликдан тузалганини кўрсатган. Энди у жамоа билан машғулотларда қатнашиши мумкин.

Роналдунинг охирги топширган тест натижалари ЕЧЛ доирасида "Барселона"га қарши учрашувда иштирок этишига халақит қилганди. Шу боис, Роналду - Месси дуэлини кўра олмагандик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)