Криштиану Роналду ПСЖга ўтиши мумкин. Мендеш бу борада парижликлар билан суҳбатлашиб олди

Ҳужумчи Криштиану Роналду "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

Foot Mercato наширининг маълум қилишича, 35 ёшли футболчи келажаги борасида қайғурмоқда ва ўз агенти Жорже Мендешдан бошқа жамоаларнинг вакиллари билан учрашув ташкил этишни сўраган.

Роналду Турин клубидан кетмоқчи ва уни ПСЖ варианти қизиқтирмоқда. Бундан ташқари, Мендешнинг парижликлар спорт директори Леонардо билан алоқалари яхши.

Манбанинг таъкидлашича, бу масалада Мендеш ва Леонардо ўзаро суҳбатлашиб олган. Улар ЧЛнинг қолган баҳслари бўлиб ўтадиган Лиссабон шаҳрида учрашув ташкил этишлари кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар