«Кристал Пэлас» «Ливерпул»нинг трансфер нишони билан музокара олиб бормоқда
«Кристал Пэлас» раҳбарияти ярим ҳимоячи Исмаила Саррнинг вакиллари билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
28 ёшли сенегаллик вингернинг «оролар» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчининг трансфер баҳоси тахминан 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Исмаила Саррга «Ливерпуль» томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. «Қизиллар» ўтган ёзда африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо келишув амалга ошмаган.
Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Сарр ҳозирча фақат битта ўйинда майдонга тушган, холос.

Фикрлар