“Кристал Пэлас” етакчиси машғулотларга қайтди
Ads

 

Лондоннинг “Кристал Пэлас” жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке жароҳатидан фориғ бўлди ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Бельгиялик 26 ёшли футболчи жароҳати туфайли сентябрь ойидан буён жамоасига ёрдам бера олмаётганди.

Кристиан Бентеке жорий мавсумда АПЛнинг 6 учрашувида майдонга тушиб, бирорта самарали натижа қайд эта олмади.