“Кристал Пэлас” ҳужумчисидан айрилди
Ads

“Кристал Пэлас” жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке “Суонси”га қарши (1:2) кечган Англия чемпионати 20-турида учрашувда жароҳат олди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи елкасини шикастлаб олган.  Бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтаганидан сўнг унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Маълумот учун, Кристан Бентеке жорий мавсумда АПЛнинг 18 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.