Кристиан Пулишич бу қишда бошқа майдонга туша олмайди

Журналист Кристиан Фалькнинг айтишича, футболчи яна тиббий кўрикдан ўтган ва камида 60 кун ўтказиб юбориши маълум бўлган. Бироқ бу аниқ эмас, чунки ҳамма нарса америкалик футболчининг танасига боғлиқ бўлади.

24 ёшли вингер АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиннинг 22-дақиқасида тиззасидан жароҳат олиб, мажбуран алмаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг дарҳол "Ньюкасл" футбол клуби "Челси"га Кристиан Пулишични 35 миллион фунт стерлингга сотиб олиш таклифини билдирган, аммо "кўклар" уни сотишдан бош тортган эди.

Пулишич жорий мавсумда чемпионатнинг 16 баҳсида иштирок этиб, биттадан гол ва голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!