Кристиан Вьери: У "Ювентус"га йўқ деди? Тўғри қилган, бу футболчи бир неча йилдан сўнг 200-300 млн еврога сотилади
Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьери "Боруссия Д" форварди Эрлинг Холанд «Ювентус» таклифини рад этганига эътибор қаратди.
— Холанд «Ювентус»га йўқ деди? У тўғри иш қилган. Ҳужумчи "Боруссия Д"га ўтиб, тўғри йўл тутган. У жамоадаги иқтидорли ёшлардан ва клуби Холандни бир неча йилдан сўнг 200 ёки 300 миллион еврога сотиши мумкин, — деди Вьери инстаграмдаги саҳифасида.
Фикрлар