Криховяк ортиқ ПСЖга керак эмас

Франциянинг ПСЖ клуби мураббийлар штаби жамоа ярим ҳимоячиси Гжегож Криховякнинг хизматларидан ортиқ фойдаланишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтиш лозимки, польшалик футболчи мавсумни  "Вест Бромвич" клубида ижара асосида ўтказмоқда. Ўз навбатида инглиз клуби ҳам тажрибали футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирмоқда, аммо улар бу борада бир қатор гранд жамоалар билан кураш олиб боришларига тўғри келади.

Маълумот учун, 27 ёшли Криховяк жорий мавсум Англия премьер-лигасининг жами 4та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!