Кроос фаолиятини қаерда якунламоқчи эканини айтди
“Реал” Мадрид хавбеки Тони Кроос ўзининг келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Мен шартномам охиригача “Реал”да ўйнамоқчиман. Ўша пайтда 33 ёшда бўламан ва менда кўплаб вариантлар бўлиши мумкин. Кетиш, шу ерда қолиш ва фаолиятимни якунлаш. Мен фаолиятимни “Реал” футболчиси сифатида якунлашни хоҳлайман”, - дейди германиялик футболчи.
Кроос “Реал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар