Кроос: Гризманн кучли учликка киришга муносиб эди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия терма жамоаси хавбеки Тони Кроос "Атлетико"нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси бўйича кучли учликка киришга ҳақли эканлиги ҳақида гапирди.

“Албатта, Гризманн ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг кучли футболчилари учлигига кириши керак эди. У Жаҳон чемпионати ва Европа лигасида ғолиб бўлди. Лекин мен шахсий совринларни ёқтирмайман. Футбол – бу жамоавий ўйин”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бу борада якуний учликка Муҳаммад Салоҳ, Лука Модрич ва Криштиану Роналдулар кирди.