Кроуфорд: "Мадримов осон рақиб эмас"

Уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони, pound-for-pound рейтинги пешқадами Теренс Кроуфорд(40-0, 31 KO) 4 август куни ҳамюртимиз Исроил Мадримов(10-0-1 N/C, 7 KO)га қарши бўлиб ўтадиган жанг ҳақида гапирди.

 “Менинг диққатим фақат  4 августда бўладиган жангга қаратилган. "Канело" ёки бошқа жангчи ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Энг муҳими 4 август. Мадримов билан жанг қийин бўладими? Балки, ҳа. Рингга чиқмагунимча буни билмайман.  Исроил жуда кучли боксчи, уни осон рақиб, деб ўйламайман ”, – деди Кроуфорд Fight Hub TV You Tube  каналига берган интервьюсида.

Comments

You must be logged in to commet!