Кроуфорд-Мадримов турнири молиявий омадсизликка айланди
Америкалик Теренс Кроуфорд ва ҳамюртимиз Исроил Мадримов жанг қилган бокс турнири молиявий томондан омадсиз чиқди.
"Саудияликлар томонидан АҚШ да ташкил этилган биринчи йирик мусобақа бўлган Кроуфорд-Мадримов турнири бир нечта манбаларга кўра, 10 миллион доллардан кўпроқ зарар кўрган. Вазият чипталар билан боғлиқ. Минглаб чипталар текинга берилса ҳам, аренада жуда кўп бўш ўриндиқлар қолганди”, — деб ёзади машҳур журналист Кевин Лоле ўз блогида.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. 12 тўлиқ раунд тўлиқ давом этган баҳсда америкалик боксчи очколар эвазига ғалаба қозонди.
Фикрлар