Кроуфорд ва Канело жангида ким ғалаба қозонади? Усик жавоб берди
Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик pound-for-pound рейтинги аъзолари - мексикалик Сауль Алварес (61-2-2, 39 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Теренс менинг дўстим, лекин у ақлдан озган йигит. Менимча, бу тўқнашувда Теренс ғалаба қозонади. Чунки у иккита позицияда ишлай олади ва жуда ҳам ақлли ”, - деди Усик The 3 Knockdown Rule подкастида.
Америкалик Теренс Кроуфорд 36 ёшда. У енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони (61,2 кг гача) ҳисобланади. У шунингдек, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион (63,5 кг гача) ҳамдир.
2023 йил 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раунднинг бошидаёқ нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) мутлақ чемпион бўлган.
Фикрлар