Кубалик Лопес Баҳодир Жалоловнинг кучли зарбаларига чидай олмади (фотогалерея)

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олди.

+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Илк раундда Алехандро Арзола Лопес Баҳодир Жалоловнинг зарбасидан сўнг жангни давом эттира олмайдиган бўлди. Шу тариқа, жанг муддатидан аввал якунланди. Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз олтин медали ва 200 минг долларга эга чиқди.

Қуйида мазкур шиддатли жангдан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!