Кубок ёки Суперлига кумуш медаллари? Қай бири келаси мавсумда халқаро майдон учун йўлланма беради?

SPORTS.uz сайти журналисти - Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида ОФК томонидан берилган 1+1 квотасининг қандай тақсимланиши борасида маълумот билан ўртоқлашди. Унга кўра, турнирларда иштирок этиш шарти қуйидагича:

"ОФК томонидан кейинги мавсум 1+1 кўринишида Ўзбекистон учун квота ажратганидан хабарингиз бор. Элит лига бўлиши кутилган янги мусобақада мамлакат чемпиони иштирок этиши табиий. Иккинчи йўлланма кимга берилади деган савол пайдо бўлса керак.

Жорий мавсум учун иккинчи даражали мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини Ўзбекистон кубогида зафар қучган жамоа қўлга киритади. Яъний, "Насаф" ва ОКМКдан бири. Чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа эса, кумуш медаллардан бошқа нарсага эга чиқмайди.

Келаси мавсумда эса, қарор ўзгариши мумкин, аммо бу йил сўнггида АНИҚ кубогни қўлга киритган клуб ОФКнинг клублар ўртасидаги ўтказадиган иккинчи даражали (Мусобақа Номи ҳам ОЧЛ 2) турнирда иштирок этади"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!