Кукурелья: "АПЛ клублари кўпроқ пул сарфлайди, Ла Лига эса ортда қолмоқда"

CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья Англия ва Испания чемпионатлари орасидаги молиявий фарқ ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Менимча, Англияда маблағлар тенгроқ тақсимланади. АПЛга чиққан жамоалар катта пул олади. Бу эса барча клубларга кучли футболчиларни олиш имконини беради. Шунинг учун ҳар бир ўйин ҳақиқий курашга айланади. Масалан, "Сандерленд" АПЛга чиққач, 200 миллион евро сарфлади. "Кристал Пэлас" эса Ла Лигадаги икки юқори даражали футболчини сотиб олди.

Бу ҳолатни тузатиш керак, чунки ҳозир Ла Лига АПЛдан орқада қолмоқда", – деди Кукурелья "AS" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳимоячи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, Ла Лиганинг "Хетафе" клубида ҳам ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!