Кукурелья "Челси"ни тарк этиб, "Барселона"га қайтмоқчи
"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш ниятида.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи ўзининг кетиш истаги ҳақида Лондон клуби раҳбариятини хабардор қилган.
Кукурелья учун энг мақбул вариант — "Барселона"га қайтиш ҳисобланади. Каталонияликлар ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда, аммо трансфер фақат Алехандро Бальде жамоани тарк этган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Шу билан бирга, Бальде ҳозирча клубдан кетишга шошилаётгани йўқ.
Манба маълумотига кўра, "аристократлар" Кукурелья трансферидан 40–50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Испаниялик футболчи фаолиятини айнан "Барселона" академиясида бошлаган, бироқ асосий жамоада мустаҳкам ўрин эгаллай олмаган. У 2022 йилдан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар