Кулибали: "2016 йилда ҳам "Челси"дан таклиф бўлганди. Бироқ..."
"Наполи"дан "Челси" сафига бориб қўшилган Калиду Кулибали янги жамоаси ва бу ердаги мухлислар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен "Челси"да эканимдан хурсандман. Бутун дунёдаги энг катта клублардан бирида тўп тепишни орзу қилганман. Айниқса, АПЛда ўйнашимни ҳис қилсам, мени янада ҳаяжон босмоқда.
Биринчи марта "аристократлар" мени 2016 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. Бироқ таклиф охиригача ўз кучида қолмади.
Бу сафар улар менга Лондон жамоасидан қизиқиш борлигини айтишганида, мен рози бўлдим. Жоржиньо ва Мендининг борлиги ҳам мени бу клубга ўтишимга сабаб бўлди.
Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Улар мени яхши кутиб олди. Умид қиламанки, мавсум жуда зўр якунланади. Биз мухлисларимизга қувончли лаҳзаларни ҳадя этишга ҳаракат қиламиз", - деди сенегаллик футболчи.
Фикрлар