Кулибали жамоа танлади. Англия клублари лол қолди
“Наполи” марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали ниҳоят қайси жамоада тўп суриш ниятидалигини ошкор қилди.
Сегеналлик футболчи “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби жамоалар таклифини рад этиб, Англияга бормаслигини таъкидлади.
Кулибали ПСЖ таклифини қабул қилди ва Франция пойхатига кўчиб борадиган бўлди. Маълум бўлишича, у февраль ойида Париждан 4 миллион еврога уй сотиб олган экан.
Калиду пандемиягача А Серияда 15 та ўйин ўтказди.
Фикрлар