Кулибали ёзда

“Наполи”нинг марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Европа грандларидан бирида давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли сенегаллик футболчига “Бавария” жиддий қизиқиб қолган. Германия чемпиони Кулибали учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Бундан аввалроқ, “Наполи” агар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, Кулибали жамоадан кетиши ҳақида  хабарлар тарқалган эди.

Калиду Кулибали жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ ҳамда 1 та қизил карточка олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар