Куман

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Ришарлисон фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

"Don Balon" нашрининг хабарига кўра, футболчи хизматига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Рональд Куман Мартин Брэйтуэйт ўрнига бразилияликни олиб келмоқчи.

"Эвертон" вингерини қўйиб юборишга қарши эмас. Мерсисайдликлар 23 ёшли футболчи трансферидан 45 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

Жорий мавсум Ришарлисон 34та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Унинг "ирислар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)