Куман Францияга қарши учрашувдаги мағлубиятга изоҳ берди

Нидерландия терма жамоаси Европа чемпионати – 2022 саралашининг биринчи босқичи ўйини дорасида сафарда Францияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди (0:4) . "Апелсинлар" бош мураббийи Рональд Куман ўз шогирдларининг омадсиз ўйини ҳақида гапирди.

"Ушбу ўйинда биз жуда содда футбол кўрсатдик. Кўпчилик ўйинчилар вирус туфайли ўйнай олмагани ачинарли, аммо бу баҳона эмас. Бу баҳсда жамоа ёмон ўйин кўрсатди. Етакчиларимиздан кўп нарса кутгандим", - деди Куман 

Эслатиб ўтамиз,  Нидерландия терма жамоаси навбатдаги ўйинни 27 март куни Гибралтар терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!