Куман футболчининг ишидан ғазабланди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман клуб тарбияланувчиси Илайш Морибанинг хатти-ҳаракатидан ғазабланганини айтди.

Маълумки, 18 ёшли футболчи маош борасида клуб билан келиша олмаяпти. Каталонияликлар унга йилига икки миллион евро тўламоқчи, Илайш яна бир миллион евро қўшишни талаб қилиб, шартномани имзолашдан бош тортмоқда.

Куманнинг айтишича, у ёш футболчини тўғри йўлга солиш мақсадида Мориба билан шахсан суҳбатлашган. Бироқ, Мориба “Барса”нинг асосий таркибида ўйнаш имкониятидан фойдаланмасдан пулни устун қўйгани мураббийнинг ғазабини келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!