Куман: Гризманн ҳеч бўлмаса битта гол уриши керак эди!
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман “Севилья”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг жамоа ҳужумчиси Гризманни танқид қилди.
- Фатининг ўйини бизнинг имкониятларимизни кенгайтириб юборди. Айниқса, “Сельта”га қарши бир киши кам ўйнаганимизда бу жуда қўл келди. “Севилья” билан бўлган беллашувда Антуан Гризманн каби маҳорат эгаси ҳеч бўлмаганда икки имкониятдан биридан фойдаланиши керак эди, - деди Куман.
Куман келганидан буён Гризманн учта учрашувда майдонга тушган бўлса-да, бирорта фойдали натижа кўрсата олгани йўқ.
Фикрлар