Куман кутаётган тўпурар ким?
Якунланган мавсумда Европа чемпионатларида энг кўп гол ургани учун “Олтин бутса”га лойиқ топилган Чиро Иммобиле фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Янги бош мураббий Рональд Куман италиялик тўпурар жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришига ишонч билдирмоқда.
Айни пайтда Чиро “Лацио” билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда. Фаолиятини Римда якунлашни режалаштираётган ҳужумчи ҳозир олаётгани – 3 миллион евро миқдоридаги маошни ошириш масаласида келиша олмаяпти.
Шунинг учун кўпчилик Иммобиле каталонияликларнинг таклифини қабул қилишига ишонмоқда.
Фикрлар