Куман Месси чиқиштирмаган футболчини катта юлдузга айлантиради
Ўтган йили “Атлетико”дан “Барселона”га 120 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Антуан Гризманн жамоага киришиб кета олмагани учун кутилган натижаларга эриша олмади. Аксарият мутахассислар жамоа сардори ички рақобатда Луис Суаресга ён босгани Гризманнга салбий таъсир қилганини таъкидламоқда.
Вазиятни тўғри баҳолаган франциялик ҳужумчи ҳатто мавсум якунланмай туриб, Каталониядан кетиш йўлларини излаётган эди. Энди вазият ўзгарди.
Маълумотларга қараганда, янги бош муаббий Рональд Куман уни кетиш фикридан қайтарган. Нидерландиялик мутахассис тез кунларда бошланадиган Ла Лига баҳсларида Гризманнга кўпроқ имконият бермоқчи бўляпти.
Фикрлар