Куман қачон "Барселона"ни тарк этиши маълум

"Барселона"нинг айни дамда бошқараётган Рональд Куман Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсиз натижаларидан сўнг, клубни тарк этишга яқин.

"SPORT" нашрининг хабар беришича, жамоа президенти Лапорта аллақачон қарор қабул қилган. Манбанинг маълум қилишича, нидерландиялик мутахассис "Атлетико"га қарши баҳсдан кейин лавозимидан озод этилади.

Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" учрашуви 3 октябрь санасида "матрасчилар" майдонида бўлиб ўтади.

Бир неча кун аввал, "кўк-анорранглилар" ЕЧЛ доирасида "Бенфика"га қарши сафар ўйинида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, 2 турдан сўнг ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!