Куман ёки ван Боммел "Барселона"ни бошқариши мумкин

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин, дея испан нашрлари хабар тарқатмоқда.

Каталонияликлар чемпионлар лигаси унвонини қўлга киритишса ҳам клуб рахбарияти шу ишни амалга оширмоқчи.

Вальверденинг шартномаси 2020 йил ёзигача амал қилади. Шартнома бандида клуб уни яна бир мавсумга узатириш имконияти киритилган, амма бу келишув узайтирилмайди.

"Барселона"да бош рўлни Голландия терма жамоаси устози Роналдь Куман эгаллаши мумкин экан. Яна бир номзод "ПСВ" бош мураббийи Марк ван Боммель деб айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!