Кун тарихи: Бугун Зидан калла қўйганига 13 йил бўлди
Ads

Бугун 9 июль. Ушбу санада ҳам биз ҳали-ҳамон эслаб юрадиган кўплаб воқеликлар юз берган. Жумладан, роппа-роса 13 йил муқаддам Германия яшил майдонлари мезбонлик қилган мундиалнинг финали ўтказилган эди.

Italy_-_2006_World_Cup_Champions

Италия ва Франция терма жамоалари ўртасида кечган финал футбол тарихида ўзига хос из қолдирган: Италиянинг тўртинчи бош мундиал чемпионлигини қўлга киритиши, Зиданнинг калла қўйиши. Дарвоқе, раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, ҳақиқатдан ҳам эртаси кун бутун дунёда Италиянинг чемпион бўлганини эмас, Зиданнинг калла қўйгани айланаверарди. Ўшанда қуйидагича футбол афсоналари финалда ўйнаган эди:

2006 йил, 9 июль.

Жаҳон чемпионати. Финал

Италия – Франция 1:1 (пен. 5:3)
Голлар: Зидан – 7’, 1:0; Матерацци – 19’, 1:1.

Бош ҳакам: Элисондо Орасио (Аргентина)

Италия: Буффон, Матерацци, Каннаварро, Замбротта, Гроосо, Каморанези, Дель Пьеро, Гаттузо, Пирло, Перротта, Яквинта, Тотти,  Де Росси, Тони.
Мураббий: М.Липпи

Франция: Бартез, Абидаль, Саньоль, Галлас, Тюрам, Малуда, Рибери, Трезеге, Макалеле, Зидан, Вейра, Диарра, Анри, Вильтор.
Мураббий: Р.Доменек

Ҳозирда футболчилар ўша кунни эслаб ижтимоий тармоқларда турли постлар ёзишмоқда.