Куни кеча Баҳодир Жалоловга бағишланган бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди

  • 04.04.2026 13:02
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Кеча – 3 апрель куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида  икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёт йўли ва  Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидаги ғалабасига бағишланган бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди.

“Енгилмас. Токиога йўл” номли мазкур фильм тақдимотини мухлислар билан бир қаторда нуфузли меҳмонлар ҳамда спорт олами вакиллари кузатиб боришди.  

Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров,  Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов,  Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Asian Boxing” ташкилоти вице-президенти Сакен Полатов, Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби,  "Asian Boxing" ташкилоти "Спорт ва мусобақалар" комиссияси раиси Шоҳид Тиллабоев, Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳамда боксчилар ва уларнинг оилалари ташриф буюришди.  Шунингдек,  тақдимотда ўзбек спортининг кўплаб юлдузлари ва санъат олами намояндалари ҳам жам бўлишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!