Кураш: Дилдор Шерметова Осиё ўйинлари ғолибаси

Осиё ўйинларининг бугунги кун доирасидан ўрин олган аёллар ўртасидаги -63 кг вазн тоифасида финал босқичи ўз якунига етди.

Ушбу босқичда ҳамюртимиз Дилдор Шерметова мўғулистонлик Баасанжаргал Баярбатга қарши гиламга кўтарилди. 

Қизиқарли кечган баҳсда вакиламиз битта чала баҳоси эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди. Шу билан олтин медалларимиз сони 11 тага етди ва ҳамюртларимиз онлайн медаллар жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!