Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Кураш. "Классикларимиз" рейтинг турнирини 6 та медаль билан якунлашди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Вакилларимиз ишончни оқлади.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугунги дастурда аёллар ва юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Юнон-рум курашчимиз Маҳмуд Бахшиллоев бугун рейтинг турнирининг бронза медали соҳибига айланди. У бронза медали учун кечган ўзига хос ўзбек дербисида яна бир юртдошимиз Жамол Жумаевдан устун келди.

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистондаги рейтинг турнирини 1 та олтин ва 5 та бронза медали билан якунлади.

Олтин медаль

67 кг: Аброр Атабаев

Бронза медаль

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
72 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
97 кг: Рустам Ассакалов

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ