Курашчиларимиз жаҳон чемпионатида 30 та медални қўлга киритиб, биринчи бўлишди

Жорий йилнинг 13-15 октябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур жаҳон чемпионатида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийилигидаги тўлиқ таркиб билан иштирок этган терма жамоамиз 21 та давлатдан 300 нафарга яқин спортчилари орасида 12 олтин, 3 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Демак, ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган жаҳон чемпионларимиз билан танишамиз.
Белбоғли кураш йўналиши:
57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 62 кг. Асадбек Маматалиев (Наманган), 68 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 75 кг. Камронбек Номозбоев (Тошкент в.), 82 кг. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон), 100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона).
Эркин йўналиши:
57 кг. Асомиддин Зокиржонов (Наманган), 68 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), 75 кг. Достонбек Обиджонов (Наманган), 82 кг. Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган), 58 кг. Дилдорахон Исроилжонова (Наманган), +76 кг. Шириной Йўлдршева (Наманган).
Мазкур жаҳон чемпионатида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
subhidam@yandex.ru
17/10/2023 09:24
Водий курашчиларига ГАП БУЛИШИ мумкин эмас! Олга ВОДИЙ!!!
Суюнов Шерзод
16/10/2023 14:23
Ўзбекистон 1 - ўринни олди демасдан водий 1- ўринни олди деса ҳам бўларкану