Курашга қўшилган Бензема, пастлаган Роналду ва Месси: «Олтин тўп»га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги

Қуйида ушбу футболчилар рейтинги ва уларнинг рейтингдаги ҳолати юзасидан таҳлил олиб боришга ҳаракат қиламиз:


20. Садио Мане («Ливерпуль»). Аввалги ўрни: 19
«Ливерпуль» рестартдаги дастлабки ўйинда «Эвертон» билан муросасиз баҳс олиб борди. Мане учрашув давомида фаоллиги билан ажралиб турган бўлса-да, якунда Мерсисайд «қизиллар»и дурангга имзо чекишга мажбур бўлди.
Ушбу мавсумда Мане ва унинг жамоаси узоқ кутилган АПЛ чемпионлиги учун қолган барча мусобақалардан воз кечди. Ҳа, улар учун премьер-лига чемпионлиги айни кундаги энг долзарб масала. Аммо «France Football» йилнинг энг яхшисини аниқловчи совринни биргина АПЛ чемпионлиги учун бериб юбора олмайди.
*Пауло Дибала 20 таликдан чиқиб кетди.

ballon-dor-rankings-mane_1qebv8yw8e47w1xr4lhr0o07wj

19. Жошуа Киммих («Бавария»). Аввалги ўрни: 20
Бешинчи мавсум «Бавария» асосий таркибида ҳаракат қилаётган Киммих худди шунча чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Киммих «Боруссия»га қарши ўйинда чемпионлик голининг муаллифига айланди. Мавсум давомида ажойиб ҳаракатлари билан мутахассислар эътирофига сабабчи бўлган немис футболчисининг ушбу голи унинг топ-20 таликдан жой олишига сабаб бўлмоқда.

ballon-dor-rankings-kimmich_67gt7dtohjem1v9l00hp1g8k5

18. Чиро Иммобиле («Лацио»). Аввалги ўрни: 18
Римликлар рестартдан кейинги дастлабки учрашувини чоршанба куни «Аталанта»га қарши ўтказади. Рақибнинг аҳамияти йўқ. Ҳар ҳолда, улар чемпионлик учун «Ювентус» билан жиддий курашга киришган.
Ўз навбатида, Иммобиле ҳам жамоаси билан Скудетто учун курашишдан ташқари «Олтин бутса» учун Левандовски билан рақобат олиб бормоқда. Чиронинг устунлиги, у польшалик рақибидан атиги 6 та голга ортда қолмоқда. Бу фарқни йўққа чиқариш учун унда 12 та ўйин бор.

immobile-ballon-dor-gfx_7egr483a7iu11pq0dd3y65kh

17. Альфонсо Девис («Бавария»). Аввалги ўрни: 15
Канадалик ёш иқтидор эгасининг клубининг кетма-кет 8-чемпионликни қўлга киритишидаги хизматлари унутилмайди. Унинг рейтингда пастлашига «Вердер»га қарши чемпионлик баҳсида олган қизил карточкаси сабаб бўлмоқда. Аммо Девисда ҳали Германия кубоги финали ва қолган жойидан давом эттирилиши белгиланган Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатиш имконияти бор.

ballon-dor-rankings-davies_1e9zyomt2nz1d17gny05s63kxl

16. Жордан Хендерсон («Ливерпуль»). Аввалги ўрни: 13
Мерсисайдликлар таркибидаги энг муҳим футболчилардан бири рестартдаги дастлабки беллашувда жамоасини ғалаба томон бошлай билмади. «Эвертон»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш на Хендерсонга, на «Ливерпуль»нинг бошқа футболчиларига насиб этди.
Натижада, жамоа сардорининг қўлларига орзиқиб кутилган чемпионлик кубоги бироз кечроқ тегадиган бўлди.

ballon-dor-rankings-henderson_14kaz2wsevl991a5lwl0wbdm3e

15. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»). Аввалги ўрни: 17
Ҳа, португалиялик хавбек ушбу ҳафтадаги голини пенальтидан киритди. Бироқ энг муҳими, унинг сермаҳсул ўйинлар серияси давом этадиган бўлди. Ушбу голнинг нархини унинг ҳисобни тенглаштирувчи мақомида эканлиги ҳам бир поғона ошириб беради.
Брунунинг келгуси рейтингларда қайси ўринларни банд этишини кузатиб бориш учун сабаб бор. Погба узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна сафга қайтди…

ballon-dor-rankings-fernandes_58us4o29yunp1gftpt9maxsbj

14. Тимо Вернер («РБ Лейпциг»). Аввалги ўрни: 11
Ушбу мавсумда жами 32 та гол урган Тимо якунига етган ҳафтада «Челси» билан шартнома масаласида келишиб олганини расман маълум қилди. Бу қадар пастлаш учун унинг ўйинида айтарли ўзгариш бўлганича йўқ. Аммо жорий мавсум якунланиши билан «аристократлар» сафига бориб қўшилиши маълум бўлган немис ҳужумчиси Чемпионлар Лигасида бу йил бошқа ўйнамайди. Бу шароитда «Кўҳна қитъа»нинг энг нуфузли мусобақасида қатнаша олмайдиган футболчининг «Олтин тўп» учун имкониятлари ўз-ўзидан пасайиб кетади.

ballon-dor-rankings-werner_kb89gai2p36w12xnb2akyystx

13. Иосип Иличич («Аталанта»). Аввалги ўрни: 12

А Серия рестартида «Сассуоло»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган бергамоликларнинг кўнглини фақат бир жиҳат бироз хира қилди. Маълум қилинишича, жамоанинг том маънода етакчи футболчиси Иличич тўпиғидан жароҳат олган. Бу унинг бир нечта муҳим учрашувларни ўтказиб юборишини англатади. Словениялик футболчининг тезроқ сафга қайтиб, жамоасига Италия чемпионати ва августда ўтказиладиган Чемпионлар Лигасида ёрдам беришига умид қиламиз.

ballon-dor-rankings-ilicic_skz7k8th4wa21ryh0ql85p7d1

12. Серж Гнабри («Бавария»). Аввалги ўрни: 10
Гнабри тобора «Олтин тўп» даъвогарлари рейтингида пастлаб бормоқда. У сўнгги бор «Байер» дарвозасини ишғол қилганди. У ва «Бавария» учун Бундеслига ғолиблиги одатий ҳолга айланиб қолди. 24 ёшли вундеркинднинг ҳақиқий кучига Португалияда якунлаб қўйиладиган Чемпионлар Лигаси давомида баҳо бера оламиз.

ballon-dor-rankings-gnabry_gy73nc0wvs9k1urc4lfirbz0d

11. Кай Хаверц («Байер»). Аввалги ўрни: 14
Ушбу ҳафтада яна гол ва ассист муаллифига айланган Хаверц 2020 йил бошидан буён 21 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришди. Аммо 21 ёшли футболчининг бу кўрсаткичи ҳам Петер Бош жамоаси учун етарли бўлмаслиги мумкин. Юқори тўртлик учун курашаётган леверкузенликлар «Боруссия» Мюнхенгладбахдан 2 очко ортда бормоқда. Бундеслиганинг сўнгги тури «Байер» учун Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ва Хаверцни сақлаб қолишнинг охирги имконияти ҳисобланади.

ballon-dor-rankings-havertz_19d6mve6mjnkz1d5ex4m2dr6bd

10. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд). Аввалги ўрни: 9
Футболчига билдирилаётган бу каби катта қизиқишлар туфайли яқинлашиб келаётган 34-тур Санчо учун дортмундликлар футболкасидаги сўнгги учрашувдек туюлмоқда.
Англиялик футболчининг бу ҳафта рейтингида пастлашига сабаб сенсацион тарзда «Майнц»дан учралган мағлубият ҳисобланади. Бундан ташқари, у «Лейпциг» устидан қозонилган ғалабани захира ўриндиғидан кузатиб борди.

ballon-dor-rankings-sancho_1u3wdprj380981icpsn5054r6x

9. Киллиан Мбаппе (ПСЖ). Аввалги ўрни: 8
Мбаппенинг «Олтин тўп» учун курашида бу ҳафта янграган энг яхши хабар Чемпионлар Лигасининг августда давом эттирилиши бўлди. Энди Париж клуби ушбу мусобақага 6 ойлик танаффус билан етиб бормаслик учун нимадир қилиши керак. Акс ҳолда, августгача Мбаппенинг рейтингда юқорилашидан умид қилмаса ҳам бўлади.

ballon-dor-rankings-mbappe_155frqjr5515n1phd1aucrnre4

8. Карим Бензема («Реал»). Топ-20 га янги қўшилди
2 та ўйинда 3 бор гол уришга эришган Бензема рейтингга бирданига отилиб кирди. «Валенсия»га урган голи билан ўз классини намойиш этган футболчи ушбу ўринга чиндан ҳам муносиб ўйин намойиш этмоқда. Унинг голи «галлактикос»нинг Ла Лигада карвонбошиликни қўлга олишига сабабчи бўлди.

ballon-dor-rankings-benzema_lrba1i82vlra1f0y2a98lkq2c

7. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд). Аввалги ўрни: 7
Холанднинг кейинги 2 голи айнан «Лейпциг» дарвозасига киритилгани билан ҳам қимматли. Шу тариқа, Люсьен Фавр шогирдлари Бундеслигада 2-поғонани нақд қилишди. Холанд эса «Боруссия» таркибида ўтказган 14 та ўйинида 13 та гол уришга эришди. Аммо Германия чемпионлигини бой берган, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиб улгурган клуб футболчиси учун рейтингда юқорилаш қийин масала эди.

ballon-dor-rankings-haaland_15kafsqlqdv341bt77a68pp1pp

6. Неймар (ПСЖ). Аввалги ўрни: 6
Мбаппе каби Неймар ҳам рейтингда бир жойда тўхтаб қолган. Уларнинг бахтига парижликлар Чемпионлар Лигасида чорак финалга чиқиб улгурди. Августгача Неймар рейтингда фақат пастлаб боришга маҳкум.

ballon-dor-rankings-neymar_1i5qllwrodjm31dldx26gsq41v

5. Томас Мюллер («Бавария»). Аввалги ўрни: 5
Мюллернинг Бундеслига олтин медаллари коллекциясига 9 медаль қўшилди. Ушбу мавсумда 30 ёшли футболчи 20 та ассист ва 7 та гол муаллифига айланиб улгурди. Аммо у учун ҳам мавсум якунланиб бормоқда. Энди Томас рейтингда юқорироқ поғоналарга кўтарилиш учун Германия кубоги финали ва Чемпионлар Лигасини кутишга мажбур.

ballon-dor-rankings-muller_1q3y8xhlt61i0ze4sc1abu4od

4. Криштиану Роналду («Ювентус»). Аввалги ўрни: 3
Баъзи итальян нашрлари Италия кубоги финалида энг ёмон ҳаракат қилган футболчи сифатида айнан Роналдуни эътироф этишди. Роналду пенальтилар сериясида зарба бермади. Бешинчи зарбага ҳожат қолмаганлиги сабабли Роналду ушбу серияни четдан кузатишга мажбур бўлди. А Серияда ҳам чемпионлик кураши авжида. «Интер» ва «Лацио» қаршилигини енгиш Криштиану ва унинг жамоасига осон кечмайди.

ballon-dor-rankings-ronaldo_fov9k9hjzks61cc0tkftocyfa

3. Лионель Месси («Барселона»). Аввалги ўрни: 2

«Севилья» билан дуранг Ла Лига мавсуми сўнгида чемпионлик масаласини ҳал қилиб бериши ҳам мумкин. Месси ва жамоадошлари бунга йўл қўймасликлари лозим эди. Энди эса «кўк-анорранглилар» «Реал»нинг қоқилишига умид қилишга мажбур.

ballon-dor-rankings-messi_qwja746t7vhh1l7uloffgdpfn

2. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»). Аввалги ўрни: 4
Кевин ҳайратланарли ҳеч нарса қилганича йўқ. Аммо у «Арсенал» устидан қозонилган ғалабада асосий фигура вазифасини аъло даражада ўтаб берди. АПЛ бой бериб бўлинди. Аммо «шаҳарликлар» ўзини бошқа фронтда кўрсатиб олиш имкониятига эга.

ballon-dor-rankings-de-bruyne_18i9nq4fg182c18lsc875y9xev

1. Роберт Левандовски («Бавария»). Аввалги ўрни: 1
Левандовски «Бавария»нинг чемпионлигида сўзсиз энг катта роль ўйнади. Барча мусобақаларда 48 та гол уришга эришган польшалик футболчининг яна максимум 6 та ўйини қолди. Ҳа, у асосий даъвогар мақомида анча маҳкам ўрнашган. Аммо рақиблар кўпроқ ўйин ўтказишади.

ballon-dor-rankings-lewandowski_1wpzosggrml0l1pg1apgzaif1d

Абдулвосид Валихонов тайёрлади.

“Манчестер Юнайтед”: 7-рақам сири ёхуд ўтган аср юлдузлари нега эрта сўнгган?

Трансферлар ойнаси. А сериядан кимлар кетади: Кулибали, Пьянич, Мартинес (1-қисм)

Трансферлар ойнаси. А сериядан кимлар кетади: Кулибали, Пьянич, Мартинес (2 қисм)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!