Курт Зума: "Ливерпуль"ни ютишимиз керак эди. Аммо ўхшамади"
"Челси" химоячиси Курт Зума УEФА Суперкубоги учун баҳсда "Ливерпуль"(2:2, 4:5 пен.)дан учралган мағлубиятга ўз фикрини билдирди.
"Бизни омадимиз келмади. Ҳаттоки пенальтилар сериясида ҳам биз кўпроқ ғалабага лойиқ эдик. Кучли жамоага қарши жуда яхши ўйин ўтказганимиздан ғурурланишимиз керак.
Биз қўрқувни ҳис қилмадик. Беллашув давомида уларни қийнаб қўя олдик ва менимча, биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Албатта, биз совринни юта олмаганимиздан хафа бўлдик, аммо ўзимизнинг ижобий кайфиятимизни сақлаб қолишимиз керак.
Айниқса, дам олиш кунидаги мағлубиятдан кейин биз кўплаб ижобий фикрларга келдик. Бизда энг яхши ўйинчилар билан жамланган яхши жамоа бор ва биз буни намойиш этдик. Йигитлар 120 дақиқа давомида бор кучларини беришди. Биз барчамиз диққат марказида бўлдик ва ўз ишимизни қилдик, шунинг учун бундан фахрланишимиз мумкин.
Пенальтилар сериясида бироз омад етишмади. Абрахам ўйин давомида ўзини яхши кўрсатди. У бизнинг фойдамизга пенальти ишлади ва биз ҳисобни тенглаштирдик. Кейин пенальтилар сериясида гол ура олмади. Лекин у ёш ва секин-аста ўрганиб боради. У топ футболчи бўла олади.
Бизнинг футболчиларимиз яхши тикланиб олишлари керак, айниқса шунга ўхшаш баҳслардан сўнг, навбатдаги якшанба кунига тайёргарлик кўришимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бу футбол, энди ҳаракат қилиш керак," - деди Зума.
Фикрлар