
Куртуа Альвареснинг хатосини сезганмиди?
Тибо Куртуа пенальтилар сериясида Хулиан Альвареснинг хатоси ҳақида ҳакамга хабар берганини маълум қилди.
"Атлетико" ҳужумчиси "Реал Мадрид" дарвозасига зарба беришдан олдин сирпаниб кетиб, тўпга икки оёғи билан тегинди. У гол урганига қарамай, бош ҳакам Шимон Марчиняк ВАР билан вазиятни муҳокама қилгач, голни бекор қилди.
- Мен Хулианнинг тўпга икки марта тегинганини сездим ва бу ҳақда ҳакамга айтдим. Уларнинг омади бироз келмади. Биз ўзимизнинг энг яхши даражамизни кўрсата олмадик. Бироқ, навбатдаги босқичга чиқдик ва бу энг муҳими.
- Менимча, улар ҳамма нарсани аниқ кўришди. Шунинг учун, ҳуштак чалишди. Улар ҳам одам, хато қилишлари мумкин, аммо ВАР технологияси туфайли ҳамма нарсани аниқлашди, - деди "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида "Атлетико"ни мағлуб этди (0:1, пенальтилар сериясида 4:2, биринчи ўйин - 2:1). Мазкур ғалабадан сўнг "қироллик клуби" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа кейинги босқичда "Арсенал" билан тўқнаш келади.
Фикрлар