Куртуа: “Асенсиога ёрдам берамиз, лекин хатолар устида ишлаш керак”

  • 23 Jun 12:32
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Реал Мадрид" – "Пачука" (3:1) учрашувида "қироллик клуби" 7-дақиқадан бошлаб майдонда бир футболчи кам бўлиб ҳаракат қилди — Рауль Асенсио қизил карточка олди.

Tecno

Мазкур ҳолат юзасидан дарвозабон Тибо Куртуа қуйидагича изоҳ берди:

"Жамоангда бир киши кам бўлганда ўйнаш осон эмас. Аммо бу Раульнинг кетма-кет иккинчи учрашувдаги бир хил хатоси.

Баъзан ақл билан иш тутиш керак ва бундай хатоларга йўл қўймаслик зарур. Рауль бундан хулоса чиқаради, бу муаммо эмас. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз ва унинг учун ҳам курашамиз" - дея таъриф бериб ўтди бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-турида "Зальцбург"га қарши ўтказади. Мазкур тўқнашув эса 27 июнь куни 06:00да старт олиши режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!