Куртуа Чемпионлар лигасининг қийинчилиги ҳақида: «Мбаппега қаранг»
Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасининг қай даражада мушкул мусобақа экани ҳақида гапирар экан, мисол сифатида Килиан Мбаппени келтирди.
«Қаймоқранглилар» Европа клуб футболининг энг нуфузли мусобақасини тарихда рекорд даражада — 15 марта қўлга киритган. Шу билан бирга, сўнгги икки мавсумда жамоа финалгача етиб бора олмади. Айни шу давр арафасида — 2024 йилдаги навбатдаги ғалабадан сўнг — жамоа сафига Килиан Мбаппе қўшилган эди.
«Агар сен «Реал»да ўйнасан, мақсад аниқ — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Лекин буни ўз-ўзидан бўладиган нарса деб қабул қилиш керак эмас. Мбаппега қаранг. Бу мусобақада финалгача етиб бориш жуда қийин», — дея Куртуа сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси ўз карьераси давомида ҳалигача Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаган. Декабрь ойида у 28 ёшни қарши олади.

Фикрлар