Куртуа Доннарумманинг Мусиалага ишлатган қўполлигига муносабат билдирди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа Жамал Мусиаланинг оғир жароҳатига боғлиқ вазият бўйича ўз фикрини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалида ПСЖ "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган, учрашувнинг биринчи бўлими охирида эса Мусиала жиддий жароҳат олган.

Tecno

У ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашган, натижада Мусиаланинг чап оёғи ноодатий ҳолатда бурилиб кетган. Кейинчалик уни шифохонага олиб кетишган ва унга малоберцова суяги сингани ташхис қилинган.

Куртуа ушбу вазиятда Доннаруммани айблаш нотўғрилигини таъкидлади:

"Доннаруммани Мусиаланинг жароҳатида айблаш менимча ортиқча. Дарвозабонлар ҳар доим тўп учун курашади. Худди шундай ҳолатлар ҳужумчиларда ҳам бўлади – улар бизга урилишганда, ўзларини тўхтатишмайди.

Бу фақат омадсизлик. Доннарумма учун бу ҳолат албатта ёқимсиз, лекин у айбдор эмас" – дея таъриф бериб ўтди бельгиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!