"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га қарши бўладиган учрашувда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.
Белгиялик посбон март ойидан бери майдонга тушмаяпти, аммо яқин орада сафга қайтиши кутилмоқда. "Diario AS" маълумотига кўра, у "Эл-класико"га қадар зарур жисмоний ҳолатни тиклашга улгуради. 33 ёшли футболчининг тикланиш жараёни муваффақиятли ўтган.
3 май куни "Реал Мадрид" "Эспаньол"га қарши майдонга тушади, "Барселона" билан учрашув эса 10 май кунига белгиланган.
Альваро Арбелоа жамоаси Ла Лига чемпионлиги учун курашда деярли имкониятларини йўқотган: турнир якунланишига беш тур қолган бир пайтда фарқ 11 очкони ташкил қилмоқда.
Жорий мавсумда Тибо Куртуа барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 39 та гол ўтказиб юборган.