Куртуа энг кучли 3 нафар дарвозабон номини айтди
"Реал Мадрид" дарвозабони ва Бельгия терма жамоаси аъзоси Тибо Куртуа ўзини дунёнинг етакчи дарвозабонларидан бири деб ҳисоблашини айтиб, шу билан бирга дунёнинг энг кучли уч нафар голкиперлар рейтингини ҳам тузди.
"Шубҳасиз, мен энг яхшиларданман, лекин бу ҳар кимнинг шахсий фикрига боғлиқ. Энг асосийси — клубингга ёрдам бериш. Қолганлар нима дейиши бутунлай бошқа масала.
Энг яхши уч дарвозабон ким? Мен ўзимни бу рўйхатга киритмайман. Ҳозирда Облак жуда юқори даражада. Алиссон менга жуда ёқади, гарчи у жароҳат олган бўлса-да. Шунингдек, Давид Райя ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда", — деди Куртуа COPE нашрига берган интервьюсида.



Комментарии